1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Умумий юрисдикция судларининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2012 йил 11 декабрдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳрини республика бўйсунувидаги шаҳар мақомидан туман бўйсунувидаги шаҳар мақомига ўзгартириб, Хўжайли туман таркибига қўшиш ҳақида»ги 135/Х-сонли қарорига асосан:
1. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тахиатош шаҳар суди тугатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тахиатош шаҳар судининг раиси штат бирлиги Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судига ўтказилиб, ушбу туман судининг судьяси штат бирлиги деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ–3400-сонли «Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин: