1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш борасидаги қонунчилигини ташқи иқтисодий фаолиятни ҳамда валюта сиёсатини эркинлаштириш ва биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 декабрь,
ПФ-2772-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонининг иловаси билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида Низом»нинг:
«Номарказлаштирилган экспортдан валюта тушумини мажбурий сотиш корхонанинг транзит валюта ҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмай, марказлаштирилган экспорт бўйича эса 3 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади.»;
ушбу банд мазмуни қуйидагича хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун вакил қилинган банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан уларнинг ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча, 6 ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади.
Белгиланган муддатлардан 30 банк кунидан кўпроқ вақт ўтгандан кейин чет элдан валюта тушуми келиб тушишининг кечикишига йўл қўйган юридик шахс резидентлар келиб тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдордаги суммани жарима тариқасида республика бюджети даромадига тўлайдилар»;
«экспорт-импорт операциялари бўйича тўловларнинг асосий шакллари ҳужжатли аккредитивлар, банк жўнатмаси ва инкассо ҳисобланади.
Импорт контрактлари бўйича аванс тўловлари контрактда назарда тутилган қийматнинг 15 фоизидан ошмайдиган, аммо 100000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган сумма доирасида, фақат импорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг алоқадор банкнинг муқобил банк кафолати мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Мазкур суммадан ошадиган аванс тўловларини ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.»
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонида:
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
б) 4-бандидаги «Ўзбекистон республика валюта биржасида» сўзлари «ички валюта бозорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «уларда» сўзи ўрнига «биржа савдоларида» сўзлари ёзилсин;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган ва 7 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайта сотилиши керак;
(2-банднинг «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошидаги «нақд пулсиз ҳисоб-китоб эвазига маҳсулот етказиб бераётган ва хизматлар кўрсатаётган» сўзлари «ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотни ва хизматларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб эвазига етказиб бераётган» деб ўзгартирилсин.