1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.79.00 (Кучини йукотган) Нодавлат таълим муассасалари (хусусий, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа ташкилотларининг таълим муассасалари). Нодавлат ва диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек чет тилларни ўрганиш имконини янада кенгайтиришни таъминлаш, нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2013 йил 1 августдан бошлаб нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиянинг Намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) таркибини тасдиқласинлар.
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин;
ҳудудий комиссиялар фаолияти мувофиқлаштирилишини ва доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин;
ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида 2014 йил январь ва июль ойларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 июнь,
169-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Ҳудудий комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этилади.
3. Лицензия талабгори чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти билан бир вақтда таълим тури бўйича бошқа фаолиятни амалга оширган тақдирда бевосита Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясига лицензия бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
4. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Лицензия нодавлат таълим муассасаларига чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.
6. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади, лицензиянинг муддати тугагандан кейин белгиланган тартибда узайтирилиши мумкин.
7. Қуйидагилар нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
таълим дастурларини чет тилларга ўқитиш бўйича давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;
таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизликка ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган талабларга мувофиқ бинолар (хоналар)нинг мавжудлиги;
чет тилини тегишли базавий маълумотга эга бўлган, малакаси таълим дастурларининг белгиланган даражасини таъминлайдиган, шунингдек уларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификати мавжуд бўлган шахслар томонидан ўқитиш;
ўқув ва тарбия жараёнини давлат талабларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш;
лицензия талабгорида таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун зарур бўлган ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда таълим жараёнларини таъминлаш воситалари мавжудлиги;
аудиторияларни, ўқув хоналарини замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозлаш.
8. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилганлардан келиб чиқадиган лицензия талаблари ва шартлари кўрсатилади.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, шунингдек чет тилларни ўқитиш бўйича курслар рўйхати;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси;
ўқув режалари ва дастурлари;
чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг нусхалари);
ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
11. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
13. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага асосан амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга кўриб чиқиш учун комиссияга таклиф тақдим этади.
Ҳудудий комиссия ишчи органнинг таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Ҳудудий комиссия қабул қилган қарор протоколини комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолайди. Зарур ҳолларда ҳудудий комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).
Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси ишчи органи томонидан ишлаб чиқилади. Бланкалар намуналари Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази буюртмаси бўйича босмахона усулида «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Ишчи орган лицензия бланкаларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан олади ва унга берилган лицензиялар тўғрисида ҳисобот беради. Ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Ишчи орган раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва ҳудудий комиссия раиси томонидан имзоланади.
16. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, ҳудудий комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
19. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
20. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи орган ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин тўрт кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияга таклиф тақдим этади.
Ҳудудий комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин олти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Ҳудудий комиссия қабул қилган қарор протоколи комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
V. Лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
23. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
24. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
26. Лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини назорат қилиш ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ишчи орган томонидан амалга оширилади.
лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни ҳудудий комиссияга кўриб чиқиш учун киритиш.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
30. Ҳудудий комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Ҳудудий комиссия қарори суд томонидан асоссиз деб эътироф этилган тақдирда ҳудудий комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;
лицензияларни бекор қилиш асоси ва санаси;
дубликат бериш асоси ва санаси.
32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади
IX. Давлат божини тўлаш тартиби
33. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курслари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат божи республика бюджети даромадига ўтказилади.
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига 2-ИЛОВА
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисида
Низом
I. Умумий қоидалар
1. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилади.
Ҳудудий комиссия нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
2. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Ҳудудий комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан белгиланадиган намунавий таркиб асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланади.
4. Ҳудудий комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан амалга оширилади.
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи органи деб аталади) функциясини бажарадилар.
II. Ҳудудий комиссиянинг асосий функциялари
6. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:
лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;
нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияларни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш;
йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига дубликат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун эксперт гуруҳларини шакллантиришда ишчи органга кўмаклашиш;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
ишчи орган томонидан лицензия талабгорлари ҳужжатлари бўйича тайёрланган эксперт хулосаларини ўрганиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
нодавлат таълим муассасалари томонидан чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти бўйича лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши текширилишини ташкил этиш.
III. Ҳудудий комиссиянинг ҳуқуқлари
7. Ҳудудий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан зарур материалларни сўраш;
зарур ҳолларда, ишчи органдан нодавлат таълим муассасаси фаолияти тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш учун қўшимча ҳужжатларни сўраш;
лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертиза қилиш учун мутахассисларни жалб этиш;
ишчи орган фаолиятини назорат қилиш.
IV. Ҳудудий комиссиянинг иш тартиби
8. Ҳудудий комиссиянинг мажлислари ҳужжатларнинг келиб тушишига қараб, бироқ ойида камида бир марта ўтказилади. Зарур ҳолларда навбатдан ташқари мажлислар ўтказилиши мумкин.
9. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти ҳужжатлари бўйича эксперт хулосаси ҳамда ишчи орган томонидан тайёрланган, ҳудудий комиссиянинг тегишли қарори лойиҳаси билан лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф ҳудудий комиссиялар аъзоларига танишиш учун мажлис бошланишидан камида 3 кун олдин етказилади.
10. Ҳудудий комиссиянинг мажлиси унинг аъзоларининг мажлисда камида 2/3 қисми иштирок этиши шартларида ўтказилади. Ҳудудий комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
11. Ҳудудий комиссиянинг аъзоси унинг қарорига рози бўлмаганда комиссия аъзоси протоколга илова қилинадиган ўз фикрини ёзма равишда баён қилиши мумкин.
12. Ҳудудий комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади.
13. Ҳудудий комиссиянинг раиси бўлмаганда унинг функциясини раис ўринбосари бажаради.
14. Ҳудудий комиссия ҳар чоракда ҳисоботдан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси ишчи органига белгиланган шакл бўйича ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиянинг
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Комиссия аъзолари:
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири (ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғи)
университетлар (Тошкент шаҳрида — Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах вилоятида — Жиззах давлат педагогика институти, Навоий вилоятида — Навоий давлат педагогика институти) чет тиллар кафедраси мудири ва ўқитувчилари
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 09/18/241/0960-сон)