toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1838-1]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 июндаги 69, 2008-30-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–872-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1838, 2008 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 290-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 май,
54-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 май,
2013-29-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 312-модда)