1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ «ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергияни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1433-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 01-02/12-25, 01-05-4-3201-сонли ««Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1433-3, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.