1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика валюта бозорининг бундан буён ҳам эркинлашувини таъминлаш, фуқароларнинг валюта омонатларини очишга бўлган манфаатдорлигини ошириш, банк хизматларининг халқаро амалиёт талабларига мос замонавий турларини ривожлантириш мақсадида:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.21.00 Омонат сақлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]
3. Республиканинг тижорат банкларига:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
омонатчиларга эркин муомаладаги валюта омонатларини сақлаш ва уларни ҳеч бир шартсиз қайтариб бериш ҳамда омонат ҳисобидаги валютага қўшиладиган фоизларни тўлаш бўйича тегишли кафолатлар бериш;
жисмоний шахсларнинг эркин муомаладаги валютадаги омонатлари бўйича ўзаро фойдали шартлардаги фоиз ставкаларининг янги, ошиб борадиган шкалаларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.16.00 Банк сири (шунингдек, 12.03.05.03га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.03 Банк сири (шунингдек, 07.21.16.00 га қаранг)]
амалдаги қонунчиликка биноан, шахсий омонатлар, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар банкда сир сақланишига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
эркин муомаладаги валютада омонатлар очишнинг қулайлиги ва фойдали эканлигини аҳолига етказиш мақсадида зарур тушунтириш ишлари ва реклама тадбирларини ўтказишни ташкил этиш тавсия қилинсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.03 Банк сири (шунингдек, 07.21.16.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунда белгиланган тартибда резидент ва норезидентларнинг омонатлари ҳамда бу омонатлар бўйича ўтказилган операциялар хусусида омонат сирининг очилишига олиб келадиган ғайриқонуний ахборот олишга уринишларнинг олдини олсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддат ичида амалдаги идоравий-меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 сентябрь,
ПФ-2079-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 193-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)