Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорининг 3-банди:
«ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркаларини ҳамда уларнинг доирасида — мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ярмаркаларини ўтказишни ташкиллаштириш»;