1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 февраль,
18-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 25 февралдаги 18-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 31-банддаги «Давлат мулк қўмитасининг» деган сўзлар «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 60-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига бериладиган маблағлар.».
3. 62-банддаги «республика маркази харажатлари» деган сўзлардан кейин «, молиявий ташкилотлар капиталида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 79-банддаги «Давлат мулк қўмитасини, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ва унинг ҳудудий бошқармаларини, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 84-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги харажатлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси харажатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 116-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини сақлаш харажатлари» деган сўзлар «Олий бизнес мактабини сақлаш харажатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 124-банддаги «18 ёшгача боласи бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар» деган сўзлар «14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар»;
«Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар»;
«Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар»;
«Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар»;
«Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар»;
«Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар»;
«Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар»;
«Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар»;
«Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар»;
м) 3 331 219 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 331 220 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан олинган субвенциялар»;
3 331 221 «Ижтимоий нафақалар учун олинган субвенциялар»;
3 331 222 «Ишламайдиган пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар»;
3 331 223 «Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар»;
3 331 224 «Почта хизматлари учун олинган субвенциялар»;
3 331 230 «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан олинган субвенциялар»;
3 331 231 «Ишламайдиган пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар»;
3 331 232 «Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар»;
3 331 233 «Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа учун олинган субвенциялар»;
3 331 234 «Ишламайдиган фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари учун олинган субвенциялар»;
3 331 235 «Ишловчи фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари учун олинган субвенциялар»;
3 331 236 «Ишламайдиган фуқароларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари учун олинган субвенциялар»;
3 331 237 «Ишловчи фуқароларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари учун олинган субвенциялар»;
«3 450 408 «Йўқотилган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига тўловлар»;
а) 7 011 350, 7 011 354 ва 7 011 359 қаторлардаги «Давлат мулк қўмитасининг» деган сўзлар «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«7 019 500 «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар»;
7 019 600 «Молиявий ташкилотлар капиталида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар»;
г) 7 029 904 қатордаги «Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» деган сўзлар Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини сақлаш харажатлари»;
«Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари»;
«Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини сақлаш харажатлари»;
«7 096 423 «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш харажатлари»;
7 096 424 «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни етказиб бериш бўйича харажатлар»;
7 096 425 «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш харажатлари»;
7 096 426 «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни етказиб бериш бўйича харажатлар»;
«7 106 321 «Ишламайдиган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари»;
7 106 322 «Ишловчи фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари».