toggle_night_mode
Ҳужжат 16.03.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2438]
Заҳарли кимёвий, токсик моддаларни ва уларнинг қадоқлаш идишларини кўмиш, шунингдек махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
1. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
1-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
8-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 1, 1, 8 ва 2-сон қарорига
ИЛОВА
Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни махсус полигонларга кўмиш, шунингдек полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларнинг қадоқлаш идишларини кўмиш учун ҳам татбиқ этилади.
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
заҳарли кимёвий моддалар — ўсимликларнинг зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши курашишда ишлатиладиган кимёвий препаратлар (воситалар), шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари учун қўлланиладиган тайёр ҳолдаги препаратлар;
токсик модда — иқтисодиётнинг айрим соҳаларида қўлланиладиган, одамлар ва жониворлар соғлиғига ёки атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатадиган модда;
махсус полигон — тақиқланган, яроқлилик муддати ўтган, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини кўмишга мўлжалланган махсус ер участкаси ва иншоотлар мажмуаси;
махсус транспорт воситалари — заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари.
2. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўмилиши тақиқланади.
3. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар уларни белгиланган мақсадга кўра фойдаланишлари, уларни ҳисобини юритишлари ва уларни ўзига хос хусусиятлари ҳақида хабардор бўлишлари лозим.
II боб. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини кўмиш
4. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишлари қуйидаги ҳолларда кўмилади:
заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларнинг идишларида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганда;
фойдаланувчилар томонидан заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни махсус транспорт воситаларида ташиш ва сақлаш қоидаларига тўла риоя қилмаслик натижасида яроқсиз ҳолга келганда;
фойдаланилиши тақиқланган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар аниқланганда ва бошқа ҳолларда.
5. Фойдаланиши тақиқланган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар аниқланганда, уларни махсус полигонларга кўмиш бўйича қарор қабул қилингунга қадар, мулк эгаси яъни хўжалик юритувчи субъектларида сақланади.
6. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга кўмиш ишлари «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
7. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга кўмиш учун хўжалик юритувчи субъектлар «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган ариза билан мурожаат қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга кўмиш ишлари якунлангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий органларининг масъул ходимлари томонидан заҳарли кимёвий ва токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга кўмиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
III боб. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга транспорт воситаларида ташиш
9. «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖи хўжалик юритувчи субъектлари билан заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга ташиш ва кўмиш бўйича шартнома тузадилар.
10. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга транспорт воситаларида ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини транспорт воситаларида ташиш, ортиш, тушириш жараёнида қутиларни пачоқлаш, оғзини очиш ва тешишга йўл қўймаслик лозим.
IV боб. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини кўмилишини, шунингдек махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш ишларини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга кўмиш бўйича «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган тариф ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
13. Махсус полигонларнинг жорий харажатларини молиялаштириш Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари ҳисобидан ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖнинг хўжалик юритувчи субъектларга заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонларга ташиш ва кўмиш бўйича кўрсатаётган хизматлари учун келиб тушадиган маблағлари ҳисобидан, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
V боб. Махсус полигонларни қўриқлаш, сақлаш ва назорат қилиш
14. «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖи ходимлари махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш ишларига хавфли кимёвий моддалар билан хавфсиз ишлашга ўқитилган бўлиши, хавфсизлик техникасига амал қилиши ҳамда якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
15. Бегона шахсларни, жониворларни ва автотранспорт воситаларни киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудуди ўраб олиниши, қўриқланадиган ҳудудни қўриқлаётган ходимлар учун махсус хоналар бўлиши, ҳудудда кузатув олиб бориш ва кириш учун махсус пост (жой)лар белгиланиши лозим.
16. Махсус полигонлар ҳудудида авария ҳолатлари оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.
17. Махсус полигонларни қуйидаги ташкилотлар назорат қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий органлари – экологик меъёрларга риоя этилиши бўйича;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари – заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишлари билан ишлашда белгиланган санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий органлари — вужудга келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда уларни мувофиқлаштириб бориш ишлари бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий органлари — ер ости сувлари ҳолати бўйича доимий кузатувларни олиб бориш бўйича.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалардан фойдаланиш бўйича мониторинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
VI боб. Якуний қоида
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
2012 йил 30 декабрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2012 йил 30 декабрь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2012 йил 30 декабрь
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси в.б. И. ТУРАМУРАТОВ
2012 йил 30 декабрь
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2012 йил 30 декабрь
«Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Х. ШЕРМАТОВ
2012 йил 30 декабрь
Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА

‎‎Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишларини
‎ махсус полигонларга кўмишга
АРИЗА

‎‎

‎‎1._______________________________________________________________________

‎‎(«Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ номи)

2. Хўжалик юритувчи субъектининг номи ва манзили _____________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________

‎‎3. Махсус полигонларга кўмилиши лозим бўлган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишлари рўйхати

‎‎

т/р‎

Номи‎

Ўлч. Бирл. ‎

Миқдори‎

Хавфлилик
‎ синфи‎

Ҳосил бўлиш сабаби‎

Эслатма‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

‎‎
‎‎Хўжалик юритувчи субъектининг номи ________________________________________
‎‎

‎‎________________
‎(имзо)

‎‎___________________________
‎(Ф.И.О.)

‎М.Ў.
‎‎20____ й. «_____» ______________
Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишларини махсус полигонда кўмиш ишларининг бажарилганлиги тўғрисида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎20__ йилнинг «__» _______________да, бизлар, қуйида имзо чекувчилар _____________

‎_________________________________________________________________________
‎ (ҳар бирининг лавозими, Ф.И.О.)

‎‎_________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________

‎‎Мазкур далолатномани шу ҳақида туздикки, _____________________________________

‎‎_________________________________________________________________________
‎ (махсус полигоннинг номи, манзили ва идоравий мансублиги)

__________________________________________________________‎‎махсус полигонда
‎қуйидаги турдаги заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар ҳамда уларни қадоқлаш идишларини кўмиш ишлари амалга оширилди.

‎‎

т/р‎

Номи‎

Ўлч.
‎бирл. ‎

Миқдори‎

Хавфлилик
‎синфи‎

Кўмиш сектори, участкаси ёки катак номи ёки рақами‎

Эслатма‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

‎‎

‎‎20__ йил »___»_____________да _____________________________________________ __________________________________________________________асосида кўмилди.

‎‎

‎‎______________________________
‎(имзо, Ф.И.О.)

‎‎______________________________
‎(имзо, Ф.И.О.)

‎‎______________________________
‎(имзо, Ф.И.О.)

‎‎Далолатнома 3 нусхада тузилди.
‎1-нусхаси – «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖга
‎2-нусхаси – Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий органига
‎3-нусхаси – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органига
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 161-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)