1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар, Меъморлар уюшмалари, «Олтин мерос», «Камолот», «Умид», «Улуғбек», «Наврўз» жамғармалари ва кенг жамоатчиликнинг Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Зулфия номидаги Давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига биттадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида бериш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилади;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари танлаган йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
3. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фанлар академияси, Бадиий академия, «Маънавият ва маърифат»жамоатчилик маркази ва бошқа тегишли жамоат ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган кўкрак нишони ҳамда дипломи намунаси тасдиқлансин.
4. Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом 1-иловага, мукофот комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага ва комиссия таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова берилмайди.
5. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга қўмита раиси раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Давлат мукофотини бериш, кўкрак нишони ва дипломини тайёрлаш учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига давлат бюджетидан тегишли маблағ ажратсин.
7. Зулфия номидаги Давлат мукофоти мукофот комиссияси кенг жамоатчилик фикрини атрофлича ўрганиб, талабгорлар фаолиятини ҳар томонлама муҳокама қилиб чиқарган хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан берилиши белгилаб қўйилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 мартдаги ПФ-3578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 43-модда)
1. Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун берилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилаларига жами 14 та берилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 2 февралдаги ПФ-3717-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 4-5-сон, 22-модда)
Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби республика хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан белгиланади.
3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари томонидан қабул қилинади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
Ижодий, илмий ва таълим муассасалари юқорида қайд этилган ташкилотларга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр-мулоҳазаларини мукофот комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти ва асарлари муҳокамасини ташкил қилиш, шунингдек, зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.
Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда комиссия ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.
5. Зулфия номидаги Давлат мукофотларини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарор комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 мартдаги ПФ-3578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 43-модда)
7. Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (бундан кейин «Комиссия» деб аталади) адабиёт, санъат, фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари ҳамда маданият муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда тасдиқланади. Мазкур комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
3. Комиссияга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофот тўғрисидаги Низомга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 мартдаги ПФ-3578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 43-модда)
4. Комиссия:
а) Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
б) талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотларни тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофот берилишидан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
в) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этади, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашади;
г) Давлат мукофоти юзасидан тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мукофотларни бериш тўғрисидаги қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этади;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 мартдаги ПФ-3578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 43-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
д) Давлат мукофоти совриндори ёрлиқларини, фахрий нишонларини расмийлаштиради хамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади.
5. Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
а) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларини олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.06 Илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.11.00 Илмий ва фан-техника дастурлари ва лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш]
б) Давлат мукофотини олишга тавсия этилган талабгорларнинг ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материалларни тегишли ташкилотларга экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;
в) мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юбориш.