Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1882-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 январь,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 7 январдаги 2-сон буйруғига ИЛОВА
Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
«Агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси миқдори ҳисоб-китоблар натижасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобот санасига қадар ўттиз олти ой даврида амалга оширилган суғурта тўловлари суммасидан ортиқ бўлса, кўрсатилган захира ҳисобот санасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобот санасига қадар ўттиз олти ой даврида амалга оширилган суғурта тўловлари суммасига тенг деб қабул қилинади, ва кўрсатилган ортиқ сумма солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин суғурталовчининг устав фондига капиталлаштирилади.»;
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобот санасига қадар ўттиз олти ой даврида амалга оширилган суғурта тўловлари суммаси»
»
6-сатрдаги «агар 5-сатр < 0, бу ҳолда 6-сатр = 0; агар 5-сатр > = 0, бу ҳолда 6-сатр = 5-сатр» деган сўзлар «агар 5-сатр < 0, бу ҳолда 6-сатр = 0; агар 51-сатр > 5-сатр >= 0, бу ҳолда 6-сатр = 5-сатр; агар 5-сатр > 51-сатр, бу ҳолда 6-сатр = 51-сатр» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 84-модда)