1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорини бажариш юзасидан, малакали кадрларнинг ўрнашиб қолиши ва улар қўнимсизлигининг олдини олиш, шунингдек айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари)нинг моддий манфаатдорлигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бюджет ташкилотларига бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га устамалар белгилаш бўйича тавсияларни етказсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
3. Белгилансинки, бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги лавозим разрядлари ва лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорда устама жорий этиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2013 йилда тегишли бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича умумий тежам ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 февраль,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги 33-сон қарорига ИЛОВА
Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган муассасаларнинг бош бухгалтерларига (бош бухгалтер ҳуқуқи билан ишловчи бухгалтерларга) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қўшма қарори билан белгиланади.
3. Ушбу лавозим разрядлари улар учун тариф разрядлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қарорлари ёки уларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қабул қилинган қўшма қарорлари билан белгиланган мутахассисларга — бухгалтерлар, иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га татбиқ этилмайди.