1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
3.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
4.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботи тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сон Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 февраль,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомнинг 10-бандида:
«тегишли маҳаллий бюджетларга (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутини қоплашга) бюджет субвенциялари ва ссудалар ажратишда, ҳудудлар бўйича тўланиши керак бўлган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушумларининг тўлиқлигидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштиришнинг зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг миқдорларини аниқлаштириш;
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига берилаётган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига, уларнинг ҳудудида шакллантирилаётган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоблар воситасида даромадлар ва харажатлар ўртасида пайдо бўладиган касса тафовутларини тартибга солиб, аниқлаштиришлар киритиш»;
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияси ва динамикасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш резервлари сафарбар қилинишининг, шунингдек солиқларнинг барқарор тушишидан маҳаллий ҳокимият органларининг манфаатдорлиги ошишининг тизимли таҳлилидан келиб чиққан ҳолда бюджет даромадлари прогнозини ҳар чоракда давлат солиқ ва божхона хизматлари органларига етказиш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «газ» сўзи «табиий газ» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суд бошқарувчилари тўғрисидаги Низомнинг 40-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«мулк солиғини, ер солиғини, шунингдек илгари ҳисоблаб ёзилган ҳамда ундирилмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималарни ҳисоблаб ёзишни тўхтатиб туриш мақсадида хўжалик судининг юридик шахсни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги қарорини илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда хабардор қилади.
Юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар тўхтатилганда ва тўловга қодирлиги тикланганда, хўжалик судининг банкротлик тўғрисидаги ишлар тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан бошлаб тугатиш бошқарувчиси бу тўғрида давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзиш учун ёзма равишда хабардор қилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда):
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги «(хорижий инвестор томонидан ариза берилганда – ариза берувчи ёки унинг ишончли шахси томонидан тасдиқланган)» сўзлари чиқариб ташлансин;