toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сонли «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказишга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) «2013 йил 1 январдан бошлаб» сўзлари «2013 йил 1 июлдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 январь,
24-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 57-модда)