Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2418]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 01-02/13-19-сонли ««Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2418-5, 04.05.2021 й.) асосан 2021 йил 5 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 2-сон, 24-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
01-02/12-9-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон қарорига ИЛОВА
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 2-сон, 24-модда) мувофиқ дастлабки божхона декларациясини тақдим этган ҳолда «эркин муомалага чиқариш» (кейинги ўринларда — импорт деб юритилади) божхона режимига жойлаштириладиган товарларни декларациялаш тартибини белгилайди.
1. Дастлабки божхона декларацияси (кейинги ўринларда — ДБД деб юритилади) чет эл товарлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача тақдим этилади.
3. Товарларнинг дастлабки божхона расмийлаштируви божхона постида икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда ДБД божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД деб юритилади) бланкларида ёки электрон БЮД шаклида расмийлаштирилади ҳамда божхона постининг мансабдор шахси томонидан «BOJXONA NAZORATIDAGI YUK» тўртбурчак штампи қўйилиб, назоратга олинади. Бунда ДБДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона тўловлари тўланади;
иккинчи босқичда товарлар импорт божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилади. Бунда божхона постининг мансабдор шахси томонидан ДБДга «YUK CНIQARISНGA RUXSAT BERILDI» тўртбурчак штампи қўйилади.
II. ДБДни расмийлаштиришнинг биринчи босқичи
4. Товарларни дастлабки божхона декларациялашда божхона органларига товарларни расмийлаштируви давомида тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига асосан (мувофиқлик, гигиена, ветеринария сертификати ва импорт карантин рухсатномалари бундан мустасно) божхона постига ҳужжатларнинг декларант томонидан тасдиқланган нусхалари ҳамда ушбу ҳужжатлардаги маълумотларнинг электрон кўриниши тақдим этилади.
Ҳужжатлар божхона постига «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли органлар ва божхона расмийлаштируви мутахассиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон кўринишда ҳам тақдим этилиши мумкин.
5. ДБДда товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишидан ва (ёки) божхона постига тақдим этилишидан олдин декларантга маълум бўлмаган маълумотлар акс эттирилмаслиги мумкин.
ДБД импорт божхона режимига асосан БЮДни тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади. Бунда ДБДнинг биринчи устуни 1-қисмида «ПР» ҳарфли белги кўрсатилади.
6. Агарда ДБДни рўйхатга олган божхона постига ДБД рўйхатга олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календарь куни давомида товарлар тақдим этилмаса ёки ушбу муддат ичида товарларга нисбатан тақиқ ва чекловлар киритилса, бундай ҳолларда ДБД бекор қилинади.
9. Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки ДБДда керакли маълумотлар етишмаса, декларант томонидан ДБДга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
ДБДга тузатиш киритиш (қайта расмийлаштириш) товарларни божхона кўриги амалга оширилгунга қадар божхона пости томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
10. ДБДни бекор қилиш Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2143, 2010 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 38-сон, 339-модда) мувофиқ амалга оширилади.
ДБД бекор қилинганидан сўнг, янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 92-моддасида белгиланган 15 кунлик муддат ичида тақдим этилиши шарт.
11. ДБДнинг электрон нусхасига божхона постининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги далолатномаси (44-устун), юкни етказиб бериш назорат китобчаси (53-устун) рақамлари, саналари ва товарлар келтирилган сана (С устун) ҳақидаги маълумотлар киритилади ва ДБДнинг биринчи кичик бўлими 1-устунидаги «ПР» белгиси «ИМ» белгиси билан алмаштирилади.