toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судлари ҳақида қонун қабул қилингунга қадар қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳакамлик суди ва хўжалик низоларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судларида кўриб чиқиладиган ишлар бўйича Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромади ҳисобига тўланади ёки ундириб олинади.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди ушбу Фармонни мустақил республикалар (давлат) нинг тегишли ҳакамлик органларига маълум қилсин.
3. Ушбу Фармон 1991 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 16 октябрь,
ПФ-278-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 12-сон, 284-модда)