1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар;
5.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг);
6.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик;
3.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
4.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 28 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2012 йил 6 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда) 125-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисм қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади»;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги 609–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 91-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 179-модда, № 12, 640-модда) 12-моддаси олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади».
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун 2013 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 декабрь,
ЎРҚ-343-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 584-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)