1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 7 мартдаги 65-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўшимча шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 7 мартдаги 65-сон қарорининг 5-бандидаги «кечи билан 2012 йил 5 октябргача» сўзлари «кечи билан 2013 йил 1 апрелгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 4 декабрь,
341-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 541-модда)