1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
Корея Республикаси билан инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Корея Республикаси билан инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда Бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудидаги вақтинчалик меҳнат фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 23 августда Тошкент шаҳрида имзоланган битимни самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
кўрсатиб ўтилган Битимнинг 3-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига келаётган Корея Республикаси фуқароларига меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома Битим 5-моддасининг 2-бандида назарда тутилган визани узайтиришнинг тегишли муддатларига, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
Корея Республикаси фуқароларини кўрсатиб ўтилган Битимнинг 3-моддасида назарда тутилган шахслар тоифаларидан бирига тегишли деб ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг рўйхатдан ўтказувчи органлари томонидан берилган иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Корея Республикаси фуқаролари учун виза узайтирилганлиги ва вақтинча рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ставкаларини Корея Республикасида худди шундай хатти-ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ундириладиган божлар миқдорига мувофиқ тенглик асосида ўзгартиришга рухсат берилсин.