1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Божхона иши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорига мувофиқ ва божхона ишини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 27 ноябрь,
330-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
«хорижий автотранспорт воситаларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«(1-4-иловалар)» сўзлари «(1, 2 ва 4-иловалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «ва 2002 йил 21 февралдаги 62-сон» сўзлари «2002 йил 21 февралдаги 62-сон ва 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш тартибининг 9-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: