toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Идораларга қарашли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари ва факультетларининг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 3 декабрдаги 567-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат университети ҳузурида Олий педагогика институтини ва Тошкент давлат техника университети ҳузурида Олий муҳандислик педагогикаси институтини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июндаги 270-сон қарори.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 23 ноябрь,
327-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 535-модда)