1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
2.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Қўмита фаолияти самарали ташкил қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, бошқарув ходимларининг чекланган сони 118 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг тузилмаси ҳамда Қўмита ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш комплекси раҳбари Р.С. Азимов тугатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларини бир ой муддатда аттестациядан ўтказишни ташкил этсин ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини юқори малакали, ташаббускор ва соф виждонли мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қўмита ҳузурида тугатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг акциядорлик жамиятлари, компаниялар ва бошқа хусусийлаштирилган корхоналарда давлат мулкини бошқариш департаменти ҳамда «Мулк-Инвест» давлат унитар корхонаси негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги Давлат активларини бошқариш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига қуйидагилар юклансин:
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ҳамда давлат мулкини самарали бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик жамиятлари акцияларининг давлат пакетлари (улушлари) бўйича, шу жумладан уларни давлат ишончли вакилларига, бошқарувчи компаниялар ва хўжалик бирлашмаларига ишончли бошқарувга бериш йўли билан акциядор (қатнашчи)нинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш;
устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари фаолияти самарадорлигини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳисобига ошириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Марказга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат активлари бўйича дивидендларнинг акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашга кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни;
Давлат активларини бошқариш марказининг тузилмасини ва Марказ тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 55-уй.
7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 14 ноябрь,
322-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси