АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Давлат активларини бошқаришни янада мақбуллаштириш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ташкилотларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг:
Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 119-уйда («Б» корпус) жойлашган, умумий майдони 573 кв.м бўлган бинони Давлат алоқа инспекцияси балансидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий жамоалар ижодий бирлашмасига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
бир ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган мол-мулкнинг бозор қийматини белгиланган тартибда баҳоласин;
икки ой муддатда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган берилаётган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав фонди кўпайтирилишини таъминласин;
икки ой муддатда ушбу қарор 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошида кўрсатилган бинолар қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Давлат алоқа инспекцияси, Тошкент ахборот технологиялари университети ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси берилаётган мол-мулкдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ушбу қарор 1-бандининг тўртинчи хат бошида кўрсатилган бинони Тошкент ахборот технологиялари университетининг талабалар турар жойи сифатида моддий-техник таъминлашни, уни хайрия маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига мукаммал таъмирлашни назарда тутсин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг марказий аппарати ва Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳкўчасидаги 4-уйда;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2003 йил 25 августдаги 367-сон қарорининг 1-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 августдаги 401-ф-сон фармойишининг 1-бандининг «б» кичик банди ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 октябрь,
296-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 296-сон қарорига ИЛОВА
Баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймат бўйича давлат улушини кўпайтириш ҳисобига «Ўзбектелеком» компаниясининг устав фондига бериладиган мол-мулки