1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.04.00.00 Ҳудуд / 19.04.03.00 Чегара масалалари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.07.00 Миграция масалалари. Кириш ва чиқиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Битим
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2007 йил 18 октябрь, Ашхобод
LexUZ шарҳи
Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 декабрдаги ПҚ–759-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган
(2008 йил 7 январдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчи,
фуқароларни, транспорт воситаларини, юкларни, товарларни, ҳайвонларни ва бошқа мулкни ўзбек-туркман чегарасидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш заруратига амал қилиб,
ноқонуний миграция, қурол, наркотик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлари контрабандасини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек эпидемия ва эпизоотиялар тарқалишининг олдини олиш бўйича биргаликда ва ўз вақтида чоралар кўриш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Шахсларнинг ва транспорт воситаларининг ўзбек-туркман давлат чегарасини кесиб ўтишлари ва шунингдек товарларни, ҳайвонларни ва бошқа мулкларни олиб ўтказиш учун Томонлар давлат чегарасидан халқаро, икки томонлама ва соддалаштирилган, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасида кўрсатилган ўтказиш пунктларини (бундан кейин-ўтказиш пунктлари) ўрнатадилар.
Халқаро ўтказиш пунктлари шахсларни, транспорт воситаларини, товарларни, юкларни, ҳайвонларни ва бошқа мулкни ўтказишга хизмат қилади.
Икки томонлама пунктлар Томонлар давлатларининг фуқароларини, транспорт воситаларини, товарларини, юкларини, ҳайвонларини ва бошқа мулкини ўтказишга хизмат қилади.
Соддалаштирилган ўтказиш пунктлари Томонлар давлатларининг яёв юрувчи фуқароларини ўзбек-туркман давлат чегарасидан ўтказиш учун хизмат қилади.
Ўтказиш пунктларининг иши (иш режими) Томонларнинг келишувларига мувофиқ ушбу Битимнинг иловасига биноан, кечаю кундуз ёки сутканинг ёруғ вақти давомида амалга оширилади.
Иш режимига риоя этишни назорат қилиш ва шунингдек фуқароларни, транспорт воситаларини, товарларни, юкларни, бошқа мулкни ва ҳайвонларни ўтказиш тартиби Томонлар давлатларининг ваколатли органлари келишувига кўра ўрнатилади.
4- модда
Фуқароларнинг, транспорт воситаларининг, юкларнинг, товарларнинг, бошқа мулкнинг ва ҳайвонларнинг чегара, божхона томонидан назорати ва зарурат туғилганда назоратнинг бошқа турлари (бундан кейин-назорат) ўтказиш пунктларида Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига ва улар иштирок этаётган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
5- модда
Ўтказиш пунктининг тегишли фаолиятини таъминлаш учун Томонлардан ҳар бири ўз давлати ҳудудида зарур инфратузилма яратади.
6- модда
Янги ўтказиш пунктларини очиш, мавжудларини бекитиш (шу жумладан соддалаштирилган ўтказиш пунктлари) ёки мақомини ва иш режимини ўзгартириш Томонлар дипломатик каналлари орқали келишилади ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённомалар билан расмийлаштирадилар.
7- модда
Мазкур Битим кучга кирган санадан 30 кун давомида Томонлар унинг қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Томонлар ўз вақтида бир-бирига дипломатик каналлар орқали ваколатли органларининг номлари ёки уларнинг вазифаларида ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида хабар берадилар.
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича ваколатли органлар бевосита биргаликда ҳаракат қиладилар.
8- модда
Томонлар қарорига кўра, фавқулодда ҳолларда (эпидемия, эпизоотия, табиий офат ва ҳ.к.), Томонлар вақтинча фуқароларни, транспорт воситаларини, юкларни, товарларни, бошқа мулкни ва ҳайвонларни чегара орқали ўтказишни тўхтатиб қўйишлари мумкин.
Бу ҳолда бундай чораларни қўллаган Томон олдиндан, кечи билан 24 соат илгари, бошқа Томонни бундай чоралар қўллагани ёки бекор қилингани тўғрисида хабардор қилади.
9-модда
Мазкур Битим Томонларнинг ўзлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
10-модда
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар алоҳида баённомалар кўринишида расмийлаштирилади ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
11-модда
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда баҳслар ва келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Томонлар уларни музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қиладилар.
12-модда
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисида охирги хабарнома олинган кундан кучга киради ва 5 йил давомида амал қилади. Агар томонлардан бири навбатдаги беш йиллик муддат тугунга қадар 6 ой илгари бошқа Томонни Битим амалини тўхтатиш истаги борлиги тўғрисида ёзма хабардор қилмаса, ҳар сафар унинг амали навбатдаги 5 йил муддатга ўз-ўзидан узаяверади.
Ашхобод шаҳрида 2007 йил 18 октябрда (Гарашсизлик) икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида Битимга ИЛОВА
Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларининг рўйхати
№ т/р
Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пунктларининг номлари
Ўзбекистон Республикасида жойлашган ўрни
Туркманистоннинг ўтказиш пунктларининг номлари
Туркманистондаги жойлашган ўрни
Ўтказиш пунктларининг мақоми
Иш режими
1.
Болдир— темир йўли
Сурхондарё вилояти Музработ тумани
Окдарё — темир йўли
Лебап вилояти Койтендог этрапи Окдарё станцияси
Халқаро
Кечаю кундуз
2.
Таллимаржон—темир йўли
Қашқадарё вилояти Нишон тумани
Теллимержен—авто йўли
Лебап вилояти Туркманбаши этрапи
Икки томонлама
Куннинг ёруғ вақти
3.
Таллимаржон—темир йўли
Қашқадарё вилояти Нишон тумани
Теллимержен—темир йўли
Лебап вилояти Туркманбаши этрапи Теллимержен станцияси