toggle_night_mode
Ҳужжат 15.10.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚ ВА УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1117-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) 16-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1117-сон, 2002 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 6-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 12 июлдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг 7-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1117-1-сон, 2002 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 14-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 14 февралдаги 30-сон «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1117-2-сон, 2003 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 4-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 сентябрь,
69-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 474-модда)