1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЯГОНА ДАВЛАТ РЕГИСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сонли «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек давлат статистика органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификациялаштиришнинг автоматлаштирилган тизими ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.
КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
ягона классификациялар тизими асосида юридик шахсларнинг ягона давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлаш;
рўйхатдан ўтказувчи ва давлат бошқа органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек уларни давлат бошқаруви органларига ва бошқа фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш;
фирма номлари, шунингдек статистика регистрлари маълумотларининг марказлаштирилган базасини ҳамда статистика кузатувлари объектлари маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;
республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари билан ахборотлар борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш.
4. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, янгилаш, сақлаш ва тарқатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган методологиясининг ягоналиги;
статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган юридик шахсларни қамраб олишнинг тўлиқлиги;
ягона дастурий-техник воситани қўллаш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;
КТЯДР ахборотларидан фойдаланишнинг қулайлиги ва уни Миллий ахборот тизимига интеграциялаш.
II. КТЯДР ахборот фондининг мазмуни
5. КТЯДРнинг ахборот фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари — асосий фаолият турининг характери, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;
маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар — почта манзили, телефонларининг рақами, муассислари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (тугатилганлиги) тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
6. Юридик шахснинг коди (КТУТ — корхона, ташкилотнинг асосий коди) — КТЯДРга киритишда юридик шахсга бериладиган ва статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган индивидуал рақам ҳисобланади.
КТУТ саккизта рақамли белгилардан иборат бўлади, дастлабки еттита рақам генерациялайдиган дастурий метод билан тасодифий рақамни ташкил қилади, саккизинчи рақам код ҳимоячиси ҳисобланади (бир разрядли назорат сони).
КТУТ бир марта берилади, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинмайди ва бошқа юридик шахсга бериш учун ундан такроран фойдаланилмайди.
7. Классификациялаштириш кўрсаткичларини аниқлаш учун статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика классификаторлари қўлланади.
Статистика органлари ўртасида ахборотлар айирбошлашни унификациялаш мақсадида солиқ ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан КТЯДРда солиқ тўловчининг идентификациялаштириш рақами (СТИР)дан фойдаланилади.
III. КТЯДРни юритиш
8. КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатларда маълумотларнинг электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:
а) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда;
б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;
в) юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишда;
г) юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган (бирлаштирилган, қўшиб юборилган) юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;
д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав жамғармасининг шакллантирилмаганлиги, шунингдек унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;
солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.
10. КТЯДР ахборот фондини юритиш ва янгилаш учун зарур бўладиган маълумотлар юридик шахслар тўғрисидаги регистрларни ва маълумотлар ахборот базаларини ташкил қиладиган ва юритадиган рўйхатдан ўтказувчи органлар, солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан бепул тақдим этилади.
11. КТЯДР маълумотлар ягона базасига ёзувларни киритиш тартиби ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.
12. КТЯДРни юритиш давлат статистикаси тизимида қўлланадиган дастурий-технологик воситалардан фойдаланган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади.
КТЯДР маълумотлари йўқолишининг олдини олиш мақсадида ҳар ойда электрон манбаларда ойнинг 1-кунидаги ҳолатига кўра унинг резерв нусхаси шакллантирилади, у унинг йўқолишини бартараф этадиган жойларда асл нусхаси билан биргаликда сақланади.
IV. КТЯДРни юритишда қатнашадиган ташкилотларнинг функциялари
13. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари томонидан юритилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:
КТЯДРни ривожлантиришнинг методологик асослари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;
КТЯДР маълумотлари электрон базасини ишлатиш ва бошқариш ҳамда ундан уни юритишда қатнашувчи органлар томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
юридик шахсларни ҳисобга қўйиш ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;
статистика классификациялари тизимини юритиш;
КТЯДРнинг резерв нусхаларини сақлаш ва унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
давлат органлари билан ахборотларни идоралараро айирбошлаш;
КТЯДРдан фойдаланувчиларга ушбу Низомнинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органлари қуйидагиларни таъминлайди:
рўйхатдан ўтказувчи органлардан тушадиган КТЯДР маълумотларини ишлаш ҳамда ахборотларнинг йўқолиши, бузилиши ва сохталаштирилишига йўл қўймаслик;
КТЯДРдаги классификациялаштириш кўрсаткичларини давлат статистика кузатувларини ўтказиш жараёнида олинган дастлабки статистика маълумотлари асосида ўз вақтида ўзгартириш;
тегишли ҳудуддаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, солиқ органлари ва давлат мулкини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
КТЯДРдан фойдаланувчиларга ушбу Низомнинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.
16. Юридик шахсларни – тадбиркорлик субъектларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар ушбу Низомнинг 8-банди «а — е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон ёки қоғоз шаклида иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри тўғрисида» 1994 йил 17 ноябрдаги 555-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 51-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)» 2007 йил 6 июндаги 109-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 33-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 450-модда; 2015 й., 27-сон, 354-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)