1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг
Қарори
ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ «ҚАМЧИҚ» ДОВОНИДАН ЎТИШИ ВА ҲАРАКАТЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2391]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги 204-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 319-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Юк автотранспорт воситаларини «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 август,
28-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 август,
5-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 3 августдаги 28, 5-сон қарорига ИЛОВА
Юк автотранспорт воситаларини «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 562-модда) ва 2012 йил 10 июлдаги 204-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 319-модда) қарорларига мувофиқ юк ташиётган юк автотранспорт воситаларини «Қамчиқ» довонига кириши ҳамда унда ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222–II-сон «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) мувофиқ тижорат асосида амалга ошириладиган юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши лозим.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш махсус рухсатнома орқали амалга оширилади.
3. Хавфли юкларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари ҳамда мазкур Низом талабларини инобатга олган холда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги 204-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ юк автотранспорт воситасининг фойдаланиш муддати:
25 йил ва ундан ортиқ бўлса — 2012 йил 1 октябрдан;
20 йил ва ундан ортиқ бўлса — 2014 йил 1 июлдан;
15 йил ва ундан ортиқ бўлса — 2016 йил 1 июлдан бошлаб ушбу автотранспорт воситасида «Қамчиқ» довони орқали юкларни ташиш тақиқланади.
II боб. Юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довонига кириши
5. Юк автотранспорт воситалари «Қамчиқ» довонига киришидан олдин мажбурий тартибда габарит ва вазн ўлчамлари текширувидан ўтади.
6. Юк автотранспорт воситаларини, шунингдек уларга ортилган юк габарити ва вазни ўлчамларини текшириш ҳамда назорат қилиш А-373 «М-39 Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон Андижон орқали — Ўш автойўли» автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларида замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган назорат пунктлари қуриб битказилгунга қадар ушбу автомобиль йўлининг 193 ва 268-километрларидаги «Чинор» ва «Наманган» мунтазам йўл-патруль хизмати масканларида «Ўзавтойўл» ДАК ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ИИВ ДЙҲХХ деб юритилади) томонидан ҳамкорликда амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга жиддий эътибор қаратилади:
9. «Қамчиқ» довони орқали катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиётган ҳар бир юк автотранспорт воситаси «Ўзавтойўл» ДАКнинг «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан юритиладиган махсус китобда қайд этилади.
10. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни «Қамчиқ» довони орқали махсус рухсатномасиз олиб ўтиш қатъиян ман этилади.
11. Юк автотранспорт воситасида унинг техник кўрсаткичига нисбатан ортиқча вазндаги юклар бўлса, юк ташувчи (ёки юк эгаси) томонидан ортиқча юкнинг туширилиши ёки бошқа транспорт воситасига ортилиши таъминланади.
III боб. Юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланиши
12. Юк автотранспортида ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиниши лозим.
Бунда:
ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши;
икки ёки ундан ортиқ юк автотранспорт воситасида юк ташишда, қонунчиликда белгиланган (ёки зарурият бўлган) ҳолларда ўрнатилган тартибда тўлов асосида ИИВ ДЙҲХХ патруль автомобили кузатуви остида ҳаракатланиши;
катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишни куннинг фақат ёруғ вақтида амалга оширилиши керак.
13. «Автопоезд» таниқлик белгиси автопоезд ҳаракатланаётганда, куннинг қоронғи вақтида эса йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида ҳам ёқиб қўйилиши керак.