toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
БАНКЛАРНИНГ ОДДИЙ ВЕКСЕЛИ ЧИҚАРИЛИШИ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ҚОИДАЛАРИ ҲАМДА УНГА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 554-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 102-сон билан тасдиқланган «Банкларнинг оддий вексели чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари» (рўйхат рақами 554, 1998 йил 30 ноябрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 102-1-сон билан тасдиқланган «Банкларнинг оддий вексели чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларига ўзгартиришлар» (рўйхат рақами 554-1, 1999 йил 1 апрель).
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 август,
24/3-сон
Келишилган:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 17 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 419-модда)