1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2251-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 28 февралдаги 2-мб-сонли «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2251-3, 01.03.2017 й.) асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2251, 2011 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 334-модда) билан тасдиқланган Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Б. ТЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 27 июль,
2-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 27 июлдаги 2-мб-сон қарорига ИЛОВА
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси «сайтига» деган сўздан кейин «кеча-кундуз» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 4-банднинг учинчи хатбошиси «сайти орқали» деган сўзлардан кейин «кеча-кундуз» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 9-банднинг иккинчи хатбошиси «талабномани» деган сўздан кейин «кеча-кундуз» деган сўзлар билан тўлдирилсин.