toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШДА ТЕНДЕР САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ–4434-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2006 йил 21 июлдаги ПҚ–423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 4-банди:
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «нулинчи» харид қиймати бўйича сотилсин».
ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи ва йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 4 июнь,
ПҚ–1768-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 288-модда)