1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ–4436-сон Фармони 10-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ–1666-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг кучи «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида амалга оширилаётган фаолиятга дахлдор эмас».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Ангрен саноат зонаси ишлаб чиқариш имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳни ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 4 августдаги Ф–3689-сон Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 4 июнь,
ПҚ–1769-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 289-модда)