1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
ДАЛА ШАРОИТЛАРИДАГИ ИШЛАРДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАРГА ДАЛА УСТАМАСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 170-моддасига ва Солиқ кодексининг 171-моддасига мувофиқ дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш ва қўшимча харажатларининг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
1. Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи туманлар бўйича тартибга солинадиган, шу жумладан ноқулай табиий иқлим-шароитларидаги жойларда ишлаганлик учун туман коэффициентлари бўйича тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 2 июль,
190-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарорига ИЛОВА
Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга Дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар) ходимларига дала устамаси тўлашнинг умумий тартибини ва миқдорларини белгилайди.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.07.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни меҳнатининг муҳофаза қилиш]
2. Ходимларга дала устамаси ишловчиларнинг вақтинча ноқулай меҳнат ва маиший шароитлар сабабли дала шароитларидаги ишларни бажариш, шунингдек ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашганлиги билан боғлиқ ортиқча харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида тўланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
3. Қуйидаги ходимлар дала устамаси олиш ҳуқуқига эга:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
а) дала шароитларида ишловчилар ва дала ишлари амалга оширилаётган жойларда яшовчилар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
б) ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)га бевосита уларнинг базавий дала шаҳарчаларида хизмат кўрсатиш учун махсус ташкил этилган мактаблар, тиббиёт, маданий-маърифий, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ходимлари.
4. Дала устамаси ходимларга, эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан қатъи назар, дала устамаси ҳисоблаб ёзиладиган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан миқдорларда (коэффициентларда), бироқ ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:
5. Ўз ходимларига дала устамаси тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан, вазирликлар ва идоралар таркибига кирмайдиган ташкилотлар (корхоналар) томонидан эса – мустақил равишда (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда) тасдиқланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
6. Дала ишларига юборилаётган ходимларга дала устамаси тўлаш ташкилот (корхона) бўйича тегишли буйруқ билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
7. Дала устамаси дала ишлари амалга оширилаётган жойда ҳақиқатда бўлинган календарь кунлар учун тўланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
8. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган миқдорлардаги дала устамаси ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди ва Солиқ кодексига мувофиқ ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
9. Дала устамаси тўлаш ходим дала ишлари олиб борилаётган жойда ёки базавий дала шаҳарчасида бўлган қуйидаги ҳолатларда сақланиб қолади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
а) вақтинчалик ишга лаёқатсиз бўлган даврда;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.02.00 Давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар]
б) давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
10. Дала устамаси:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
а) ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келиш имкониятига эга бўлган барча тоифадаги ходимларга;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
б) ҳар йилги меҳнат таътилида бўлинган вақт учун тўланмайди.
11. Ходим хизмат сафарига юборилганда дала устамаси тўлаш тўхтатилади. Бундай ҳолатларда харажатлар ўрнини қоплаш хизмат сафарлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.14.00 Кафолатлар ва компенсация тўловларини молиялаштириш]
12. Ташкилотлар (корхоналар)нинг жамоа шартномаларида, жамоа келишувларида ва меҳнат шартномаларида дала устамаси ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган миқдорлардан ортиқ миқдорда назарда тутилиши мумкин, уни тўлаш бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига амалга оширилади. Ташкилот (корхона)лар дала устамасини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
13. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан дала устамаси тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
14. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган нормалардан ортиқ миқдорда тўланадиган дала устамаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланади ва улардан солиқ олинади.
15. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.