Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
СТРАТЕГИК ВА МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАР, ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ БИРЖА ВА КИМОШДИ САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2125-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01/15-1-10/38-сонли «Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2125-5, 12.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 2125, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 256-модда) билан тасдиқланган Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомнинг 5-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган жадваллар келгуси ой учун ташкилотлар томонидан Қўмитанинг қарори билан белгиланган ҳажмлар ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек улар учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан белгиланган, ушбу мақсадлар учун Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқлаган чораклар ва ойлар бўйича моддий балансларнинг бажариш жадваллари асосида Қўмита билан келишган ҳолда олдинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тегишли тақсимлаш билан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в. б. У. ТУРДИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 июнь,
7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 300-модда)