Минтақанинг ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш, раҳбар ва илмий-педагогик кадрларнинг касбий даражасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнининг мазмуни ва сифатини яхшилаш, шунингдек Жиззах политехника институтининг яратилган ўқув ва моддий-техника базасидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жиззах политехника институтининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 27 нафардан иборат бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
2. 2012/2013 ўқув йили учун Жиззах политехника институтига қабул қилиш квотаси, 2-иловага мувофиқ, бакалаврлар тайёрлаш бўйича 565 киши, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 185 киши ва пулли-контракт асосида — 380 киши этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
3. Жиззах политехника институтининг раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия 3-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
* 3-илова берилмайди.
4. Комиссия (Б.Ходиев):
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Жиззах политехника институтининг раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
икки ҳафта муддатда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]
Жиззах политехника институтининг раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
институтни юқори малакали, замонавий талабларга жавоб берадиган бошқарув кадрлари, илмий ва педагог кадрлар билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Жиззах политехника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
институт йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларининг, шунингдек услубий қўлланмаларнинг мазмунини такомиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
ўқув аудиторияларини компьютерлар ва ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан, ўқув лабораторияларини замонавий приборлар ва асбоб-ускуналар билан қўшимча равишда жиҳозлаш, қурилиш ва йўл қурилиши материаллари лабораториясини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
республиканинг тегишли таълим йўналишлари бўйича базавий олий ўқув юртларида: Тошкент давлат техника университетида, Тошкент автомобиль-йўллар институтида ва Тошкент архитектура-қурилиш институтида институт ўқитувчиларининг малакасини оширишни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
илмий салоҳиятни, шу жумладан республиканинг соҳа бўйича етакчи техника олий ўқув юртларида стажёрлар-тадқиқотчилар, изланувчилар ва магистрларни (институт кафедралари учун) мақсадли тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш йўли билан мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
хорижий тилларни ва ахборот технологияларини ўқитишнинг замонавий услубларини жорий этиш, ўқитувчилар томонидан амалий инглиз тилини ўзлаштириш.
6. Жиззах вилояти ҳокимлиги (С.Исмаилов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б.Ходиев) билан биргаликда Жиззах политехника институтининг лаборатория корпуси учун бино ажратилишини ўрганиб чиқсин ва 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 июнь,
187-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига 1-ИЛОВА