Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИ АЭРОДРОМЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИГА (ЎЗР АҚ-160) ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1734-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 21 май,
48-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 21 майдаги 48- сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«5. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида аэродромларни эксплуатация қилиш бўйича яроқлилик нормалари» авиация қоидаларида (ЎзР АҚ-153) белгиланган талаблар, мазкур Қоидалар мақсадлари учун сертификатлаш талаблари ҳисобланади».