toggle_night_mode
Ҳужжат 18.06.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирИнинг
буйруғи
АКТУАР ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 8 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1975-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон буйруғи билан тасдиқланган Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 май,
42-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сон буйруғига
ИЛОВА
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«актуарий — махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахс»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«буюртмачи — суғурталовчи ёки актуар хизматларининг бошқа буюртмачиси.».
2. 8-банддаги «суғурталовчининг» ва «суғурталовчи» деган сўзлар тегишлича «буюртмачининг» ва «буюртмачи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 10-банддаги «суғурталовчи» деган сўз «буюртмачи» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 12-банддаги «суғурталовчи», «суғурталовчидан», «суғурталовчига» ва «суғурталовчининг» деган сўзлар тегишлича «буюртмачи», «буюртмачидан», «буюртмачига» ва «буюртмачининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-банддаги «суғурталовчига» ва «суғурталовчи» деган сўзлар тегишлича «буюртмачига» ва «буюртмачи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 14, 23, 25, 31 ва 34-бандлардаги «суғурталовчи» деган сўз «буюртмачи» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 16-банддаги «суғурталовчига» деган сўз «буюртмачига» деган сўз билан алмаштирилсин.
8. 19-банддаги «суғурталовчининг (шу жумладан, суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг серияси, рақами ва берилган санаси) реквизитлари, шунингдек актуар хизматларини кўрсатишнинг асоси ва суғурталовчи фаолиятининг умумий тавсифи баён этилади» деган сўзлар «буюртмачининг (шу жумладан, мавжуд бўлганда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг серияси, рақами ва берилган санаси) реквизитлари, шунингдек актуар хизматларини кўрсатишнинг асоси ва буюртмачи фаолиятининг умумий тавсифи баён этилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 20-банднинг учинчи хатбошисидаги «суғурталовчи» деган сўз «буюртмачи» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Актуар хулосаси буюртмачига актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган актуар хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин 10 иш куни давомида тақдим этилади.
Актуар ташкилот томонидан тасдиқланган актуар текширувини амалга ошириш натижалари бўйича чиқарилган актуар хулосасининг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясига (бундан буён матнда Давсуғуртаназорат деб юритилади) актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган актуар хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин 10 иш куни давомида тақдим этилади.».
11. 30-банддаги «суғурталовчининг (шунингдек, суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия рақами, серияси ва берилган санаси)» деган сўзлар «буюртмачининг (шу жумладан, мавжуд бўлганда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия рақами, серияси ва берилган санаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)