1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатини қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2012 йил 1 январдан бошлаб уларнинг педагогик юкламаси 10 фоизга кўпайтирилиши билан бир вақтда ўртача 20 фоизга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
2. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари ва концертмейстерларига педагогик юклама:
юқори синфлар ўқитувчилари ва концертмейстерларига — ҳафтасига 20 соат этиб белгилансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларининг янги миқдорларини белгиланган тартибда тасдиқласин;
болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари ва концертмейстерлари тарификациясига ўзгартиришларнинг ўз вақтида киритилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 май,
127-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 204-модда)