1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.09.00 (Кучини йукотган) Бошқа умумдавлат солиқлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
2. Белгилансинки:
гербли гувоҳномалар бланкалари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона намунада тасдиқланадиган тегишли ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади;
гербли гувоҳномалар бланкаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан амалга оширилади.
икки ой муддатда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларини янги гербли гувоҳномалар бланкалари билан;
гербли гувоҳномалар бланкаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминласин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
4. Гербли гувоҳномаларни улар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача амалдаги бланкаларда расмийлаштириш ва беришга рухсат этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 17 декабрдаги 332-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 667-модда)
5. Ушбу қарор билан тасдиқланган янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан гербли гувоҳномалар берилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган тарифлар асосида консуллик йиғимлари ундирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
51 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, ФҲДЁ архивларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
34 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар, уларнинг ходимларини узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) тадбирларига сарфланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/767/1966-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2012 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т.Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2012 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш, герб йиғимини жорий қилиш тўғрисида» 1997 йил 30 июндаги 330-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шакли ва герб йиғими миқдори тўғрисида» 2003 йил 5 июндаги 249-сон қарори.