Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократлик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда)
қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 6 июлдаги 199-сон
буйруғи билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йилнинг 2 августидаги 6-24/23-6554/6-сон хулосасига кўра техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган) «Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари»нинг:
123-бандининг
биринчи хатбошидаги «қонунчиликда ўрнатилган тартибда келишилган» сўзлари «белгиланган тартибда ишлаб чиқилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
275-бандидан «қонунчиликда ўрнатилган тартибда рухсатномаси бор бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгач кучга киради.