Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сонли ««Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2343-4, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., № 9, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ буюраман:
1. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 февраль,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғига ИЛОВА
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ўз малакаларини ошириб боришлари шарт.
2. Солиқ маслаҳати соҳасидаги касбий билимларни, маҳоратни ва кўникмаларни янгилаб бориш ва чуқурлаштириш солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш деб эътироф этилади.
3. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курси бўйича ўқитишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
5. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларида таълим олиш йўли билан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 11.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 351-модда)
II. Таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш
6. Малака ошириш таълим муассасаси ва солиқ маслаҳатчиси ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
7. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ҳар йили 1 апрелга қадар, 2012 йилда эса — 2012 йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилади.