toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 14.10.2023
Ҳужжат 12.03.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ БУЮРТМАЛАРИГА АСОСАН БАҲОЛАШ ОБЪЕКТЛАРИНИ БАҲОЛАШДА БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ХИЗМАТЛАРИНИНГ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 2 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2152-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/13-13-12/833-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2152-6, 12.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2010 йил 12 октябрдаги 01/11-18/08-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2152, 2010 йил 10 ноябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 412-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в. б. А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 февраль,
01/11-18/05-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 17 февралдаги 01/11-18/05-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қ = [ (ЭКИҲ х К1) + (ЭКИҲ х К2) ] х Кё х Кҳ – Қтэ, бунда;»
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қтэ— баҳолаш объектлари хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда, уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказишда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати».
2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қ = (ЭКИҲ х К1) х К ё х К ҳ – Қ тэ, бунда:»
3. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бунда:»
4. 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «эксперт хулосаси тайёрланган санадаги» деган сўзлар «баҳолаш санасидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 1-илованинг 2-жадвали қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: ушбу жадвал бўйича хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади».
6. 2-илованинг 10, 11 ва 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10.‎

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати ‎

= (5 сатр + 7
‎сатр + 8 сатр)
‎ ёки (6 сатр + 7
‎ сатр + 8 сатр) ёки 9 сатр

11.‎

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати ‎

12.
‎‎

Хизматлар қиймати ‎

= 10 сатр – 11 сатр‎

7. 3-илованинг 8, 9 ва 10-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8.‎

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати‎

= (4 сатр + 5
‎сатр + 6 сатр) ёки 7 сатр ‎

9.‎

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати‎

10.‎ Хизматлар қиймати‎

= 8 сатр – 9 сатр‎

8. 4-илованинг 10, 11 ва 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10.‎

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати‎

= 8 сатр ёки 9 сатр‎

11.‎ Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати‎
12.‎ Хизматлар қиймати‎

= 10 сатр – 11 сатр‎

9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 17 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 97-модда)