1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.09.00 (Кучини йукотган) Бошқа умумдавлат солиқлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 1 февраль,
2-ю-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 1 февраль,
7-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февраль 2-ю-сон, 7-сон қарорига ИЛОВА
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлайдилар.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
абонент рақами — абонентга мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш даврида уяли алоқа компанияси томонидан ажратиладиган рақам;
мобиль алоқа абоненти — уяли алоқа компанияси билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;
мобиль алоқа хизматлари — мобиль алоқа тармоқлари орқали сигналларни ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш, уларга ишлов бериш бўйича мобил алоқа оператори фаолиятининг маҳсулоти.
5. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.
IV. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўловни амалга ошириш муддатлари
8. Ҳисобот даври бўлиб бир ой ҳисобланади.
9. Тўловнинг ҳисоб-китоби (бундан кейин матнда Ҳисоб-китоб деб юритилади) Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига ҳар ойда (ўсиб бормайдиган якун бўйича) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан тақдим этилади.
10. Тўловни амалга ошириш тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
11. Тўлов суммаси ягона 23411 ҳисоб рақамига ўтказилади ва бир вақтнинг ўзида Давлат бюджети ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
13. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
15. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан пеня ҳисобланади ҳамда тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ундирилади.
16. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ текширувларини ўтказиш давомида абонент рақамларининг миқдорини камайтириш ҳолатлари аниқланганда уларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда қўшимча тўлов ва пеня ҳисоблашга ҳақли.
VI. Якуний қоида
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
2012 йил 25 январь
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
_______________________________________________
(юридик шахснинг номи)
20 ___ йил ____________ ой учун абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳисоб-китоби