1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЭРКИНЛИК БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маҳсулот етиштиришини янада кўпайтиришда, унинг сифатини яхшилашдан моддий манфаатдорлигини ошириш, қишлоқда ижтимоий масалаларни ҳал этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
1. Пахта толаси ва ғалладан бўлак қишлоқ хўжалик маҳсулотларига давлат томонидан белгиланган буюртма (давлат буюртмалари) бекор қилинсин.
Қорамол ва сутнинг эркин харид нархларига ўтиши амалга оширилсин.
2. Белгиланган топшириқни бажарган хўжаликлар тасарруфида қолдириладиган маҳсулот улуши кўпайтирилиб, харид қилинган пахта толаси ва ғалла ҳажмининг учдан бир қисмига етказилсин, шунга мувофиқ равишда, илгари белгиланган давлат буюртмалари ҳажми камайтирилиб, 75 фоиздан 67 фоизга туширилсин.
Давлат буюртмасининг мазкур даражаси пахтанинг 1994 йилги, ғалланинг 1995 йилги ҳосили учун белгилансин.
3. Пахта ҳосилининг 1994 йилдаги пахта харид нархи бир тоннаси учун ўртача 1200 сўм (пахта толасига айлантириб ҳисоблаганда — 3750 сўм). 1995 йилдаги озиқ-овқат учун мўлжалланган ғалла ҳосилининг бир тоннаси учун 1000 сўм қилиб белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда 1994 йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 22 август,
ПФ-937-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 8-9-сон, 236-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 59-модда)