toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 19.01.1995 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЭРКИНЛИК БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маҳсулот етиштиришини янада кўпайтиришда, унинг сифатини яхшилашдан моддий манфаатдорлигини ошириш, қишлоқда ижтимоий масалаларни ҳал этиш мақсадида:
1. Пахта толаси ва ғалладан бўлак қишлоқ хўжалик маҳсулотларига давлат томонидан белгиланган буюртма (давлат буюртмалари) бекор қилинсин.
Қорамол ва сутнинг эркин харид нархларига ўтиши амалга оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 19 январдаги 1068-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 59-модда)
3. Пахта ҳосилининг 1994 йилдаги пахта харид нархи бир тоннаси учун ўртача 1200 сўм (пахта толасига айлантириб ҳисоблаганда — 3750 сўм). 1995 йилдаги озиқ-овқат учун мўлжалланган ғалла ҳосилининг бир тоннаси учун 1000 сўм қилиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда 1994 йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 22 август,
ПФ-937-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 8-9-сон, 236-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 59-модда)