1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИЖТИМОИЙ ВА ФУҚАРО ОБЪЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҚУРИШДА ТЕГИШЛИ ТАРТИБ ЎРНАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 27 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1666-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 февраль,
42-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «шаҳарсозлик ҳужжатларисиз» сўзлари «лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «қарорига кўра» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган қарорига кўра» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошига «Вазирлар Маҳкамасининг» сўзларидан кейин «Президент Девони билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинган» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «идорадан ташқари» сўзлари «давлат» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси» сўзлари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 13-банддаги «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси («Бошдавархитектқурилишназорат») ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан» сўзлари «Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (ДАҚН инспекциялари) томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Бошдавархитектқурилишназорат» органлари» ва «Бошдавархитектқурилишназорат» органи» сўзлари тегишли равишда «ДАҚН инспекциялари» ва «ДАҚН инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1.1-банддаги «Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1.4-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзлаштирилмаган (қурилмаган) захира ҳудудлар мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоб муддати тамом бўлгандан кейин бош режанинг амал қилиши янги (тузатиш киритилган) бош режа белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар татбиқ этилади»;
в) 3.1-банддаги «Ўзшаҳарсозлик» лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳар бош лойиҳасини илмий-тадқиқот қилиш ва лойиҳалаштириш институти» сўзлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3.2-банднинг биринчи хатбошидаги «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин;
тегишли бирламчи-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, шунингдек уларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан аҳоли яшаш жойлари ҳудудида объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш;
шаҳарлар, посёлкалар ва туман марказларида қурилиши тугалланган массивлар, кўп қаватли турар жой кичик даҳалари (мавзелар) ҳудудида тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, сервис хизмат кўрсатиш ва бозор инфратузилмасининг алоҳида турган объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш тақиқланади»;
ж) 6.6 ва 6.7-бандлардаги «Ўзшаҳарсозлик» лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳар бош лойиҳасини илмий-тадқиқот қилиш ва лойиҳалаштириш институти» сўзлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси» ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошишига йўл қўйилган объектлар бўйича танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши қурилиши ва реконструкция қилиниши Ҳукумат даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори қабул қилинган тақдирдагина қабул қилинган деб ҳисобланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):
а) 2-банднинг иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмаслигини» сўзлари қўшилсин;
б) Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
тўртинчи хатбошидаги «шунингдек» сўзи «қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«Ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд сўм ва ундан ортиқ бўлган объектлар қурилиши учун (улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарори мавжуд бўлган объектлар қурилиши бундан мустасно) ер участкалари ажратиш, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг ижобий қарори олингандан кейин расмийлаштирилади»;
18-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Олдин ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича шаҳарлар ва посёлкаларда (туман марказларида) қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, турар жой кичик даҳалари ҳудудида қуриш учун объектларни жойлаштириш бўйича материаллар қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан белгиланган тартибда келишилиши керак».