1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1994 ЙИЛНИНГ 1 АВГУСТИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 ноябрдаги ПФ-1012-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг барча турдаги пенсияларини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши сабабли ўз аҳамиятини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,4 баробар оширилсин ва иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 100 сўм миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
ҳозир амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорлари ўрта ҳисобда 1,4 баробар оширилсин ва меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 105 сўм қилиб белгилансин.
2. 1994 йилнинг 1 августидан олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 1,4 баробар кўпайтирилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ пенсиялар, стипендияларнинг ва ходимлар мансаб окладларининг миқдорлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
4. Бюджетдан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан қоплансин.
5. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ меҳнат ҳақини ўз даромад манбалари ҳисобидан ошириш тавсия қилинсин.
6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 25 июль,
ПФ-925-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 7-сон, 218-модда)