1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1994 ЙИЛНИНГ 1 МАРТИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1994 йилнинг 1 мартидан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори]
иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилсин ва иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 45.000 сўм-купон миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
ҳозир амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорлари 1,5 баравар оширилиб, меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 48. 675 сўм-купон қилиб белгилансин.
2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 2,3 баравар кўпайтирилиб, айни вақтда тушлик овқатларнинг ҳар ойлик пул компенсациялари бекор қилинсин.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф ставкаси разрядларига мувофиқ пенсиялар, стипендияларнинг ва ходимлар мансаб окладларининг миқдорлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
4. Бюджетдан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
5. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ меҳнат ҳақини даромад манбалари қидириб топилишига қараб, даромад манбалари вақтинча етишмай қолган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсад учун берадиган кредитлар ҳисобидан ошириш тавсия қилинсин.
6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 26 февраль,
ПФ-771-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 80-модда)