1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШ БОШҚАРМАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ва назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, ягона давлат солиқ ва божхона сиёсатини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси Бош божхона бошқармасига айлантирилсин ва у Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитасига бўйсундирилсин.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари — Бош божхона бошқармасининг бошлиғи лавозими таъсис этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари тугатилиб, ходимларининг 50 фоизи Давлат солиқ қўмитасига берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси таркибида махсус тафтиш-назорат бошқармаси ташкил этилсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси республика ҳукуматининг қарорларини мазкур Фармонга мувофиқаштирсин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
5. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 18 январь,
ПФ-744-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 40-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)