1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 21 НОЯБРДАГИ ПҚ-1645-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 февраль,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарори 9-бандидаги «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда):
1-иловадаги «Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси» бўлими «Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси» бўлими билан алмаштирилсин;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низом 9-бандининг иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловада:
13-банднинг биринчи хатбошидаги «умумтаълим мактабларини» сўзларидан кейин «шунингдек тиббиёт муассасаларини» сўзлари қўшилсин;
34-банднинг учинчи хатбошидаги «умумтаълим мактабларини» сўзларидан кейин «шунингдек тиббиёт муассасаларини» сўзлари қўшилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 сентябрдаги 258-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
6-илова 1-бандининг 1.3-кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-илованинг IV бўлими 4.1-бандининг 4.1.3-кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари билан алмаштирилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда «Соғлиқни сақлаш. «Репродуктив саломатлик/Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш»нинг таркибий қисми» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 июлдаги 219-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.