1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» 2011 ЙИЛ 7 СЕНТЯБРДАГИ ЎРҚ-292-СОН ҚОНУНИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 1 февраль,
26-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда):
«аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш»;
б) Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низомда (3-илова):
«3. Лицензияловчи органнинг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш, беришни рад этиш, унинг амал қилишини тугатиш, унинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш, шунингдек уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади»;
4-банднинг иккинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 289-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 50-модда):
а) Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (1-илова):
«5. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
10-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«39. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади»;
40 ва 41-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (2-илова):
10-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 9 июлдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 61-модда):
а) Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (1-илова):
«5. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
11-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«37. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади»;
38 ва 39-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (2-илова):
«4. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
10-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 8-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 20-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак»;
в) 21-банддаги «бир ҳафта» сўзлари «бир ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 12-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўровнома йўли билан қабул қилиниши мумкин»;
9-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўровнома йўли билан қабул қилиниши мумкин»;
10-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўровнома йўли билан қабул қилиниши мумкин»;
8-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;

11-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
7-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (6-илова):
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
7-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг ягона электр энергетикаси тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 8-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 113-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 8-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда):
а) Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (1-илова):
8-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«37. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади»;
б) Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (2-илова):
9-банднинг «б» кичик бандидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 11-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 ноябрдаги 515-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 8-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 539-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 129-модда) билан тасдиқланган Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
«2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар «Ўзстандарт» агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
«қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш»;
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 8-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 11-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
«3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар таркиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банддаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 мартдаги 111-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг учинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамаси (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг «б» кичик бандидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 11-банднинг учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш»;
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг «б» кичик бандидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 11-банднинг учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 15-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Лицензия бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан қабул қилинади»;
б) 10-банднинг «б» кичик бандидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак»;
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 сентябрдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 9-банд «б» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари фаолиятнинг лицензияланадиган турларини, фаолиятнинг ушбу турларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда, тегишли лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидирлар».
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 12-банднинг биринчи хатбошидаги «миқдорда» сўзи «энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 18-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак»;
в) 20-банднинг биринчи хатбошидаги «бир ҳафта» сўзлари «бир ой» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) томонидан қабул қилинади»;
б) 8-банднинг «д» кичик бандидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:
а) 15-банднинг учинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 19-банддаги «беш баравари» сўзлари «тўрт баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;